Россияда қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
1 дақиқа ўқиш1.1K


Россияда қурилиш майдонида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда 78RU.
Ҳодиса Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги қурилиш майдонида содир бўлган. Ўзбекистонлик мигрант қолипларни демонтаж қилиш жараёнида 3,5 метр баландликдан йиқилиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ишчининг меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлган. Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланди. Ҳодисани Россия Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси назоратга олди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…