Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди
1 дақиқа ўқиш5.1K

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди, деб вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан Турдимуродов Азизбек Махамматқул ўғлининг номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бунгача Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Азизбек Турдимуродов 1994 йилда Сирдарё вилояти, Бойовут туманида туғилган. 2019 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2022 йилда эса Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган. У ахборот технологиялари ва сервис, лойиҳаларни бошқариш йўналишлари бўйича мутахассисликка эга.

- #Сирдарё Тумани
- #Янги Ҳоким
- #Турдимуродов Азизбек
- #Ёшлар Ишлари
- #Ахборот Технологиялари
- #Бошқарма Бошлиғи
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…