
Фото: Бош прокуратура
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Қосимов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Дилмурод Қосимов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес омбудсман) лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у прокуратура органларида турли масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган. Хусусан, 2017 йилгача Дилмурод Қосимов Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар