20:59 / 23.03.2025
15 455

Абдуқодир Ҳусанов оиласи билан муқаддас зиёратда! (фото)

Абдуқодир Ҳусанов оиласи билан муқаддас зиёратда! (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов муқаддас Умра зиёратини амалга оширди. У отаси Ҳикмат Ҳошимов ва укаси билан биргаликда Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Маккаи Мукаррамада ибодат қилди.

Футболчи учун бу зиёрат нафақат диний бурчни адо этиш, балки руҳий покланиш ва уйга янги куч билан қайтиш имконияти ҳамдир. Умра зиёратини амалга ошириш вақтида улар Каъба атрофида тавоф қилиб, дуо ва ибодатлар билан машғул бўлишди.

Ҳусанов ва унинг оила аъзоларининг муқаддас масканга ташрифи мухлислари учун ҳам илиқ ҳислар уйғотди. Уларнинг Умра зиёратига бориши ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, кўплаб мухлислар уларга хайрли сафар учун дилдан тилаклар йўлламоқда.

Футболчи ва унинг оиласи учун ушбу зиёрат улкан маънавий аҳамиятга эга бўлиб, улар ўз юртларига соғ-саломат ва руҳий тетиклик билан қайтишларига тилакдошмиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият