12:09 / 29.03.2025
3 076

Хонанда Дилфуза Исмоилова фирибгарлик қурбони бўлди

Хонанда Дилфуза Исмоилова фирибгарлик қурбони бўлди
Машҳур хонанда Дилфуза Исмоилова катта миқдордаги маблағдан маҳрум бўлди. Hudud информацион дастурининг хабар беришича, у 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулга чув тушган. Ҳозирда мазкур иш Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда.

Фирибгар қандай ишонч қозонган?

Иш тафсилотларига кўра, судланувчи аввалига хонанданинг «гап»ига қўшилиб, унга ишонч қозонишга ҳаракат қилган. Кейинчалик ўзини ситрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида таништирган. У четдан олиб келинадиган ситрус меваларнинг ҳар бир юк машинаси учун 25-30 минг доллар фойда келтириши мумкинлигини айтган.

Бу ғоя Дилфуза Исмоиловага қизиқ туюлган ва у «Мен ҳам бизнес бошламоқчи эдим, яхши режа экан, пул тикаман» деб фирибгарга ишонган. Улар фойдани тенг бўлишга келишган, аммо бу шунчаки алдамчилик схемаси бўлиб чиққан.

Суд жараёни ва фирибгарнинг олдинги жиноятлари

Ҳозирда мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда. Судланувчи олдин ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича судланган. У нафақат Дилфуза Исмоилова, балки бошқа фуқароларга ҳам моддий зарар етказган бўлиши мумкин.

Мазкур ҳолат тадбиркорлик ёки инвестиция қилишда эҳтиёткорлик ва ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш тутишнинг муҳимлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Суд жараёни давом этаётган бўлиб, фирибгар қонун олдида жавоб беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият