
Наманган вилоятида ЙПХ ходимлари ҳайратланарли ҳолатни аниқлади.
Lacetti салонида ҳеч ким кутмаган "юк" бор эди — 360 дона iPhone 16 Pro Max.
Ҳужжатсиз қурилмалар
11 апрель куни соат 05:30 ларда Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси “Наманган” ЙПХ масканидан ўтганда тўхтатилди.
Рульда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи А.М. бўлган. Текширув пайтида салон ва юкхонада — жами 360 та янги iPhone 16 Pro Max борлиги аниқланган.
Энг қизиғи, ушбу қурилмаларга оид ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.
Қаллоблик шубҳаси
Ҳолат расмийлаштирилиб, қурилмалар ва ҳайдовчи А.М. суриштирув ишлари учун Наманган вилояти ИЖҚК департаментининг Поп тумани бўлимига топширилди.
Бу шунчаки ҳолат эмас — охирги ойларда Apple қурилмалари билан боғлиқ қонунбузарликлар кўпаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрида Фарғонада 900 миллион сўмлик iPhone 16 Pro Max смартфонларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинган эди.
Сиз нима деб ўйлайсиз – бундай қонунбузарликлар қай тарзда камайтирилиши мумкин? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!