Милан ва Ювентус яна ўйинчилар алмашинувини амалга ошириши мумкин

2 дақиқа ўқиш82
Милан ва Ювентус яна ўйинчилар алмашинувини амалга ошириши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Милан ва Ювентус трансфер ойнасининг сўнгги кунларида таркиб режаларига кирмаган футболчилар иштирокидаги алмашинув битимини амалга ошириши мумкин.
  • Ёуссоуф Фофана Ювентус учун таянч яримҳимоячи, Фикаё Томори эса марказий ҳимоя варианти сифатида кўрилмоқда.
  • Миланга эса Атлетико Мадрид сафидаги ижара муддати тугагач Ювентусга қайтган, бироқ Турин клубида қолишни истамаётган Нико Гонзалез таклиф қилинган ва раҳбарият бу имкониятни рад этмаган.

Италия А сериясининг янги мавсуми бошланишига бир ҳафтадан кам вақт қолган бир пайтда, гранд клублар ўз таркибини сарҳисоб қилишда давом этмоқда. Sky Sport хабар қилишича, Милан ва Ювентус клублари трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ўз режаларига кирмаган футболчилар билан боғлиқ кутилмаган алмашинув битимини амалга ошириши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирги кунда ҳар икки жамоада ҳам мураббийлар ишончини йўқотган ёки бошқа жамоага ўтишни истаётган футболчилар мавжуд. Хусусан, Миланда Ёуссоуф Фофана, Ювентусда эса Нико Гонзалез каби ўйинчилар бошқа клублар учун қизиқарли вариантга айланиши мумкин. Трансфер бозорининг ёпилишига оз фурсат қолгани бу каби келишувларни тезлаштириши кутилмоқда.

Марказий чизиқ ва ҳимоя учун янги вариантлар

Ювентус бош мураббийи Луциано Спаллетти ҳар бир позиция учун рақобатбардош икки нафардан футболчи бўлишини талаб қилмоқда. Туринликлар таркибига жисмонан бақувват, марказда тўп тўплай оладиган ва Мануэль Локателли ҳамда Хепҳрен Турамга шерик бўла оладиган таянч яримҳимоячиси сув ва ҳаводек зарур.

Дастлаб Франк Кессие асосий номзод сифатида кўрилган эди. Бироқ Милан бош мураббийи Рубен Аморим француз футболчисини сотувга қўйиладиганлар рўйхатига киритгач, Ёуссоуф Фофананинг агентлари дарҳол Ювентус раҳбарияти билан боғланиб, собиқ Монако ўйинчисини Турин клубига таклиф қилишди.

Шунингдек, Гатти ва Ругани жамоани тарк этиши кутилаётгани сабабли, ўнг оёқли марказий ҳимоячи позициясини кучайтириш ҳам долзарб вазифа бўлиб турибди. Sky Sport маълумотига кўра, Миландан кетиши кутилаётган Фикаё Томори яна Ювентус трансфер нишонига айланган.

Миланнинг ҳужумдаги режалари ва Нико Гонзалез

Ўз навбатида, Милан ҳам ҳужум чизиғини ва Гонкало Ramос ортидаги зонани қайта шакллантиришни режалаштирмоқда. Жамоада фақат Кристиан Пулишичнинг қолиши аниқ бўлиб турибди, Рубен Лофтус-Чеек ҳам вариант сифатида кўриб чиқиляпти, бироқ Чристопҳер Нкунку ва Рафаел Леао кетиши мумкинлиги сабабли ўринбосарлар изланмоқда.

Ана шу вазиятда Нико Гонзалез варианти майдонга чиқади. Атлетико Мадрид сафидаги ижара муддати тугагач Турин клубига қайтган, бироқ у ерда қолишни умуман истамаётган аргентиналик вингернинг агентлари уни Миланга таклиф қилишди. Милан раҳбарияти эса бу имкониятни бутунлай рад этгани йўқ.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунлари ҳар икки клуб учун ҳам таркибдаги ортиқча футболчилардан қутулиш ва керакли позицияларни ёпиш учун охирги имконият бўлиб хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?