Отга тилла тиш қўйилди: видео тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди

Отга тилла тиш қўйилди: видео тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда Қамаши туманида Бойсун исмли отга тилла тиш қўйилгани акс этган видео тарқалди. Кадрларда отнинг пастки жағидаги икки тиши тилла билан қопланганини кўриш мумкин.

Видео муаллифининг таъкидлашича, отларга тилла тиш қўйиб бўлмайди, деган фикрларга жавобан у Бойсуннинг пастки тишларидан иккитасига тилла қоплама қўйдирган.

Муаллиф видеони ҳазиломуз тарзда «Энди Бойсуннинг ҳам иккита тилла тиши бор», дея якунлаган.

Ушбу ғайриоддий ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар отнинг янги «табассум»ини қўллаб-қувватлаб, буни қизиқарли ва ўзига хос иш сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар ҳайвонга бундай безак қўйишни ортиқча ва «аҳмоқгарчилик» деб ҳисоблаган.

Қисқаси, Бойсуннинг тилла тишлари оддий отни ижтимоий тармоқларда бир зумда машҳур қилиб юборди.

Odamning barmoqlari hayvonning og'zini ochib, uning tilla tishini ko'rsatmoqda.

Сизнингча, бу иш қанчалик тўғри? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар