Японияда аёл 2,7 миллион долларлик сохта буюртма берди

1 дақиқа ўқиш133
Японияда аёл 2,7 миллион долларлик сохта буюртма берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Японияда 32 ёшли Маю Ёсида 2,7 миллион долларга баҳоланган 2 мингдан ортиқ сохта буюртма бергани учун қўлга олинди.
  • У сохта номлар ва тахминан 230 та уйдирма аккаунтдан фойдаланиб, Шуеиша онлайн дўконидан “Наруто” ва “Оне Пиесе” маҳсулотларига буюртма берган.
  • Ёсида буюртмаларни етказиб берилганда нақд пул тўлаш шарти билан расмийлаштириб, маҳсулотларни қабул қилишдан ёки ҳақини тўлашдан бош тортган, айримларини эса олдиндан бекор қилган.

Японияда 32 ёшли аёл машҳур онлайн дўкон орқали қиймати 2,7 миллион долларга баҳоланган 2 мингдан ортиқ сохта буюртма бергани учун полиция томонидан қўлга олинди. У буюртмаларни кейинчалик қайта-қайта бекор қилган ёки курьерлар олиб келган маҳсулотларни қабул қилишдан бош тортган.

Япония оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Маю Ёсида исмли гумонланувчи сохта номлар ва тахминан 230 та уйдирма аккаунтдан фойдаланиб, машҳур аниме компанияси Shueishaнинг онлайн дўконидан маҳсулотларга буюртма берган.

Маълум бўлишича, буюртмаларнинг умумий қиймати қарийб 4,3 миллиард иена, яъни 2,7 миллион долларга тенг бўлган. Улар орасида “Naruto” ва “One Piece” каби машҳур аниме сериалларига тегишли ўйинчоқлар ва турли маҳсулотлар ҳам бўлган.

Маҳсулотларни буюртма қилиб, қабул қилмаган

Ёсида буюртмаларни расмийлаштиришда етказиб берилганда нақд пул тўлаш усулини танлаган. Маҳсулотлар унинг манзилига етиб келгач, у уларни қабул қилиш ёки ҳақини тўлашдан бош тортган.

Айрим ҳолатларда эса буюртмалар ҳали жўнатилмасидан олдин бекор қилинган. Шу тариқа бир хил ҳаракатлар қайта-қайта такрорланган.

Натижада компания нафақат буюртмаларни тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларга, балки уларни етказиб бериш ва курьерлик хизматларига ҳам бир неча бор харажат қилишга мажбур бўлган.

Япония ОАВ маълумотларига кўра, ушбу схема оқибатида компания тахминан 47 500 доллар миқдорида зарар кўрган.

Ҳозирда полиция 32 ёшли аёлни қўлга олган ва воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари сохта аккаунтлар орқали амалга оширилган кўп сонли буюртмаларнинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?