
Тошкент шаҳри Миробод туманида санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан сертификатсиз “Андижон музқаймоғи” партияси аниқланиб, 45 килограмм миқдорида мусодара ва йўқ қилинди, деб upl.uz хабар берди.
Миробод туман ҳокимлиги маълумотига кўра, рейд умумтаълим мактаблардан бири — 31-мактаб ҳудуди яқинида ўтказилган. Махсулот истеъмолчилар соғлиғи учун хавфли экани алоҳида таъкидланган.
Тегишли идораларнинг билдиришича, “Андижон музқаймоғи” кўп ҳолларда амалдаги санитария меъёрлари ва гигиена қоидаларига зид равишда ишлаб чиқарилади ва сақланади. Шунингдек, унинг аниқ таркиби номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар