Ўзбекистонлик милиционерлар Қирғизистонга чорвадор ва унинг отларини қайтаришди. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазирлигида ўзбекистонлик ҳамкасбларига иқтибос келтирилган ҳолда маълум қилинди.
Таъкидланишича, музокаралар натижасида Қирғизистоннинг Аксий туманида яшовчи Акилбек Бўронбоевни озод қилишга эришилган. Бўронбоев бир ой аввал Ўзбекистон чегарачилари томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган. У 24 та оти билан бирга ватанига қайтарилган.
Маълум қилинишича, Жалолобод вилоятининг чегараолди ҳудудларида 10 ой ичида 53 от ва 109 майда шохли чорва Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган. Икки давлат мутасадди идоралари вакилларининг учрашуви ва музокаралари натижаларига кўра, Қирғизистонга 49 от ва 109 та майда шохли чорва қайтариб берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди