Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Малайзия вақтинча иш билан таъминлашни режалаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш380
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Малайзия вақтинча иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар учун муносиб иш шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу муҳим учрашувда Ўзбекистон вакиллари ҳамда Малайзиянинг йирик компанияларидан бири саналган JLM Group раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида Малайзияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига оид ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя чоралари атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун меҳмонхона бизнеси ва ишлаб чиқариш соҳаларида қулай иш жойлари ташкил этиш, ишлаш рухсатномаларини ўз вақтида ва қонуний тартибда расмийлаштириш каби муҳим жиҳатлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони хорижий ҳамкорларга мамлакатимизда хавфсиз ташқи меҳнат миграциясини таъминлаш йўлида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича республикада амалга оширилаётган комплекс чоралар алоҳида таъкидланди.

JLM Group раҳбари Анандан Лингам Наиду Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги самарали фаолиятини юқори баҳолади. У Ўзбекистон фуқароларининг хорижда меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бу каби саъй-ҳаракатлар кўп мамлакатлар учун намуна бўлишини таъкидлади.

Учрашув натижаларига кўра, томонлар келгусида ўзбекистонлик мутахассисларни меҳмонхона хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишга жалб қилишни янада фаоллаштириш ҳамда уларнинг меҳнат шароитларини юқори стандартларга мос равишда яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Маълумот учун: JLM Group компанияси 1995 йилдан бери меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, ресторанлар, савдо марказлари ва электротехника ишлаб чиқарувчи корхоналарга малакали кадрларни жалб қилиш билан шуғулланиб келади. Компаниянинг профессионаллик ва ишончлилиги сабабли Малайзиядаги кўплаб йирик ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик алоқалари мавжуд.

Бу келишув Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фото: "Дунё" АА
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?