Экотуризм: табиатдан баҳра олиб, ўзига ғамхўр бўлайлик!

1 дақиқа ўқиш327
Экотуризм: табиатдан баҳра олиб, ўзига ғамхўр бўлайлик!
Ўзбекистонда туризмнинг барча йўналишлари қаторида экотуризм сўнгги йилларда жадал ривожланмоқда. Мамлакатимизнинг бетакрор табиий манзаралари, улкан тоғ тизмалари ва биологик бойликлари нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳларни ҳам ўзига жалб қилмоқда.

Экотуризмнинг глобал аҳамияти

БМТнинг Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, ҳозирги кунда экотуризм жаҳон туризм бозорининг 7 фоизини ташкил этади ва йил сайин бу улуш ортиб бормоқда. Ўзбекистондаги Зарафшон, Ҳисор, Угом-Чотқол, Сурхон тоғ тизмалари ҳамда Қизилқум ва бошқа ҳудудлар бу йўналиш учун катта салоҳиятга эга.

Мавсум бошланди, масъулиятчи ким?

Кунлар исиши билан кўплаб фуқаролар табиат бағрига дам олиш учун чиқади. Аммо афсуски, кўп ҳолларда ортимиздан турли чиқиндилар қолдирамиз. Бу чиқиндилар — айниқса пластик, шиша ва бошқа биологик таркибга эга бўлмаган маҳсулотлар — узоқ йиллар давомида чиримай, атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. Натижада табиат инсоннинг лаҳзавий ҳордиғи қурбонига айланади.

Экотуризм — фақат сайр эмас, балки масъулият ҳам

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) экотуризмни қуйидагича таърифлайди:

“Экотуризм — бу табиий ҳудудларга масъулиятли саёҳат бўлиб, у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маҳаллий аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилади.”

Экотуризмдаги асосий тамойиллар шундай:
- табиат ва экологик мувозанатни асраш;
- маҳаллий аҳоли билан ҳамкорлик қилиш;
- маданий ва табиий меросга эҳтиром;
- барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш.

Фақат сайёҳ эмас, табиатнинг бир бўлагимиз

Ҳар сафар дам олишга чиққанимизда, ўзимизни шунчаки томошабин эмас, балки табиатнинг ажралмас бир бўлаги сифатида ҳис қилишимиз лозим. Табиатни ҳимоя қилиш нафақат келгуси авлод, балки ўз ҳаётимиз учун ҳам жавобгарлигимизни ифода этади.

Zamin.uz таҳририятидан:
Экотуризм бу — фақат йўлга чиқиш эмас, балки ўз маданиятимизни, инсонийлик масъулиятини ҳам намоён қилишдир. Келинг, табиатга меҳр билан қараб, ҳордиқни фойдага айлантирайлик!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?