
Сирдарё вилоятида 19 ёшли қиз йигитининг хиёнатини билиб қолгач, уни пичоқлаб ўлдиришга уринди, деб Nova24.uz хабар берди. Воқеа Гулистон шаҳрида содир бўлган.
Қиз рашк туфайли пичоқ олиб, йигитига икки марта тан жароҳати етказган. Йигит шифокорлар ёрдамида тирик қолган.
Судда қиз Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-25-моддаси 2-қисми «в» банди (Айбланувчи учун очиқдан-очиқ ожиз ҳолатда бўлган шахсга нисбатан қасддан одам ўлдиришга суиқасд) бўйича айбдор деб топилди.
Суд жабрланувчининг айбланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олди. Қиз 6 йил озодликдан маҳрум этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар