Словакия Бош вазири Фицо Ўзбекистонга ташриф буюради

1 дақиқа ўқиш328
Словакия Бош вазири Фицо Ўзбекистонга ташриф буюради
2025 йил 8–10 июн кунлари Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Ташриф доирасида Тошкентда икки давлат раҳбарлари ўртасида юқори даражада музокаралар ўтказилади. Унда Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилади.

Музокараларда савдо, инвестиция ва инновация, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Роберт Фицо ташриф доирасида IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?