
10 июнь куни Тошкент шаҳри футбол руҳида бўлади — Жаҳон чемпионати саралашининг муҳим учрашуви доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар термасига қарши майдонга тушади. Беллашув доирасида хавфсизликни таъминлаш ва ҳаракатни тартибга солиш мақсадида пойтахтнинг Чилонзор туманида бир қатор йўллар вақтинча ёпилади.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, 10 июнь куни соат 16:00 дан тадбир тўлиқ якунлангунигача қуйидаги асосий йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади:
Тўлиқ ёпиладиган участкалар:
- Чилонзор—Чўпонота чорраҳасидан Қатортолгача бўлган Чўпонота кўчаси;
- Чилонзор—КҲАЙ чорраҳасидан Муқимийгача бўлган Чилонзор кўчаси;
- Бунёдкор иккинчи даражали йўли — КҲАЙдан Муқимийгача.
Қисман чекланадиган йўллар:
- Алишер Навоий—Фурқат чорраҳаси;
- Себзор кўпригидан Фурқат туннелига тушиш;
- Зарқайнар кўчасидан туннел кириши;
- Бунёдкор кўчаси — Камолон кўприк ва Озарбойжон элчихонаси орқали чиқиш;
- Қатортол—Чўпонота чорраҳаси;
- Бунёдкор—КҲАЙ ва Бунёдкор—Гавҳар чорраҳалари;
- “Эркин” ЙПХ маскани ва Чўпонота—Шота Руставелли чорраҳалари.
Шунингдек, оғир юк автомашиналари учун ҳам алоҳида чекловлар жорий этилади.
Йўл ҳаракатида иштирок этувчи барча ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, мусобақа хавфсизлиги ва ташкилотчилик юқори даражада таъминланишига ишонтиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар