Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриб вафот этди

1 дақиқа ўқиш980
Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриб вафот этди
2025 йил 30 май куни Тошкент шаҳри Миробод туманида 11 ёшли қиз электр токи уриши оқибатида вафот этди, деб gazeta.uz хабар берди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълумот беришича, қизча укасининг ўйинчоғини тушириш мақсадида дўкон томига чиққан.

Ҳодиса тахминан соат 18:00 ларда Амир Темур кўчасидаги савдо дўконларидан бирининг том қисмида содир бўлган. 2014 йилда туғилган Н.А. нарвон ёрдамида дўкон томига чиққан ва тушиш пайтида томга яқин ўтаётган электр симларига тегиб кетган. Токи урган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Одам ўлимига сабаб бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?