Тошкентда 12 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмди

1 дақиқа ўқиш366
Тошкентда 12 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрида фожеали воқеа содир бўлди. Бектемир туманида 12 ёшли бола ток уриши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бола сувга тегиб турган контейнерга суяниб турганида, кучли ток уришига дучор бўлган. Бирданига бақириқ овоз эшитилган, бола ерга пешонаси билан йиқилган ва шифохонага етиб бормасдан вафот этган.

Ҳодиса маҳаллада катта қайғуга сабаб бўлди. Онаси оғир ҳолда, қўшнилар эса бу каби ҳодисалар қайталанмаслигини исташмоқда. Аҳолининг айтишича, бола очиқ электр щитига кириб кетган ва у ерда ток уриши юз берган. Маҳалла аҳли электр щити доим очиқ ҳолда турганини таъкидлашади.

Ҳудуд электр тармоғи учун масъул "Eko Hudud BSK" иш бошқарувчиси Аҳрор Абдусаломов: "Ҳаво иссиқлигида тунда щитни очиб сув қўямиз, кундузи ёпиб қўямиз", деган. Аммо қўшнилар бу гапга ишонмаяпти. Улар щит ҳеч қачон ёпилмаганини, масъуллар эътиборсизлиги фожеага олиб келганини таъкидлашмоқда.

Ҳодиса бўйича махсус комиссия тергов бошлади. Электр хавфсизлиги ва назорат масалалари аҳоли ўртасида янада жиддий муҳокама қилинмоқда. Маҳаллада профилактика ишларини кучайтириш талаб этилмоқда. Боланинг ота-онаси бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча масъуллар жавобгарликка тортилишини исташмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?