2025-йил 30-июл, сешанба куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин тўғрисидаги хабар соат 09:58 да келиб тушган. Қутқарув экипажлари атиги 4 дақиқада – соат 10:02 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 10:10 да қуршаб олиниб, 10:13 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин кенг ҳудудга тарқалишидан олдин тўхтатилди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Мутасаддилар саноат объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар