date

Аёли ва қайнонасини ўлдирган куёв судланди

Аёли ва қайнонасини ўлдирган куёв судланди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида юз берган оилавий можаро фожиали якун топди: эр-хотин ўртасидаги жанжал икки инсон ҳаётига зомин бўлди. Эркак турмуш ўртоғи ва қайнонасини пичоқ билан ўлдириб, 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.

2024-йил 19-март куни эркак қайнонасининг уйида яшаб келаётган пайтда аёли билан жанжаллашган. У рафиқасини хиёнатда айблаб, пичоқ билан унга бир неча марта зарба берган. Воқеа жойига ёрдамга келган қайнонасини ҳам уриб ўлдирган.

Пичоқ зарбалар оқибатида синиб кетган, аммо жабрланганлар ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Суд жиноятчини Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, ж, о, р” бандлари асосида айбдор деб топиб, 22 йилга озодликдан маҳрум этди.

Мутахассислар бу каби оилавий низоларга нисбатан бефарқ бўлмаслик ва муаммоларни вақтида ҳал этиш зарурлигини эслатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёли ва қайнонасини ўлдирган куёв судланди