date

Россияда қийналиб қолган оила ватанга қайтарилди

Россияда  қийналиб қолган оила ватанга қайтарилди

Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни арафасида, Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир турмуш шароитига тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ватанга қайтарилди, деб “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Новосибирскдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ушбу оилани юртимизга қайтариш бўйича тезкор амалий чора-тадбирлар амалга оширилган.

Оила жуда оғир ҳаёт шароитида қолгани сабабли уларнинг зарур ҳужжатлари, жумладан, болалар учун қайтиш гувоҳномалари давлат томонидан бепул расмийлаштирилган. Шунингдек, улар учун авиачипталар ҳам харид қилинган.

2025 йил 29 июль куни тунги пайтда ушбу оила махсус назорат остида Ўзбекистонга кузатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда қийналиб қолган оила ватанга қайтарилди