Қарзга ароқ сўраган йигит калтак еб вафот этди

1 дақиқа ўқиш850
Қарзга ароқ сўраган йигит калтак еб вафот этди

Тошкент вилоятида ароқ олиш мақсадида дўконга кирган ёш йигит вафот этди. Жамоатчиликда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган йигит дўконга кириб, қарзга ароқ сўраган. Сотувчи унинг сўровини рад этган ва ўзаро тортишув юзага келган. Шу пайтда жабрланувчи оғир ҳақоратли сўзлар айтгани боис, дўкончи уни мушт билан урган.

— У мени ҳақорат қилди, мен эса ўзимни ҳимоя қилдим. Ачиняпман. Яқинларидан узр сўрайман, — деган сотувчи.

Зарба оқибатида йигит ерга йиқилиб, бошидан жиддий жароҳат олган. У шифохонага етказилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. Суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ўлим бошга келиб урилган кучли зарба сабабли юз берган.

Айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суд жараёни давом этмоқда. Бу воқеа икки оила ҳаётини абгор қилган ва жамиятда ичкиликбозликнинг оқибатлари ҳақида жиддий ўйлашга чорламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?