Қозоғистонлик эркак ўзи сотган машинани ўғирлаб кетди

1 дақиқа ўқиш349
Қозоғистонлик эркак ўзи сотган машинани ўғирлаб кетди

Қозоғистонда жуда ғалати ва бир қарашда кино ссенарига ўхшаш воқеа рўй берди. Бир неча йил аввал ўз “Лехус” автомобилини сотган эркак, ортидан ушбу машинани ўғирлашга қарор қилди.

Маълумотларга кўра, у 2021 йилда ўзининг "Лехус" русумли машинасини сотган. Бироқ автомашинанинг иккинчи калитини сақлаб қолган. 2024 йилда эса бу калитдан фойдаланиб, янги эгасининг ўзига тегишли деб ўйлаётган машинасини яширинча уғирлаб кетган.

Ўғрилик содир этиш арафасида у махсус “бир марталик” кийим ва ниқоб кийган. Йўлда кўзга кўринмаслик учун янги кийимларни кийиб, сўнгра ушбу либосларни ташлаб кетган. Аммо полициядагилар уни тез орада қўлга олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Автомашина эса ўзининг ҳақиқий янги эгасига қайтарилди.

Бу ҳолат, кўпчиликни ҳайратга солган бўлса-да, автомашина сотилганда барча калитларни топшириш қанчалик муҳим эканлигини яна бир бор исботлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?