Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 8 август куни соат 19:47 да Хоразм вилояти Урганч шаҳри Жаннатмакон кўчасида жойлашган автомашиналарга мобил ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди.
Ёқилғи ташувчи автоцистернадан резервуарга бензин қуйиш пайтида ёнғин чиққан. 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 19:50 да ҳодиса жойига етиб келиб, 19:56 да ёнғинни қуршаб олган ва 20:06 да тўлиқ ўчирган.
Ҳодиса натижасида мобил цистернадаги 3 тонна бензин ёниб кетган. Жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин келтирган зарар ва сабаблари аниқланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар