Россия томонида урушган ўзбекка суд ҳукми ўқилди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Россия томонида урушган ўзбекка суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистонда Россия томонида Украина урушида қатнашган ёлланма жангчига нисбатан суд ҳукми чиқарилди. У аввал Россияда гиёҳвандлик иши бўйича 10 йилга қамалган, кейин эса колонияда урушга жалб қилинган.

Суд ҳужжатларига кўра, 25 ёшли М.К. 2021 йилда иш излаб Россияга йўл олган. 2022 йил февралда қариндоши унга енгил иш ва юқори маош таклиф қилган. Шу боис улар Москвадан Тулага йўл олишган.

Йўлда полиция ҳужжат ва шахсий тинтув ўтказган. Қариндошидан героин топилган. М.К.нинг айтишича, ундан ҳеч нарса чиқмаган бўлса-да, уни ҳам айбдор деб топишган ва 10 йилга озодликдан маҳрум этишган.

Колонияда унга мунтазам равишда урушда қатнашиш таклиф қилинган. 1,8 миллион рубль ва Россия фуқаролиги ваъда қилинган. 2024 йил октябрда у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган.

2025 йил январда Донецк вилоятидаги Торецьк шаҳри яқинида граната парчасидан жароҳат олган. Донецк госпиталига олиб борилган.

Бир неча кундан кейин бошқа шифохонага олиб кетилаётганда қочган. Москвага етиб, Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган.

Ватанига қайтгач, М.К. ихтиёрий равишда ички ишлар органларига бориб, урушда қатнашганини айтган.

Каттақўрғон туман суди уни Ўзбекистон ЖК 154-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, 4 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?