Андижонда аёл 3 минг доллар эвазига собиқ эрига ёлланма қотил ёллади

Андижон вилоятида 3 минг АҚШ доллари эвазига қотил топиб, собиқ турмуш ўртоғини ўлдиришга уринган 52 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, тезкор маълумотлар асосида Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ўзи билан бирга истиқомат қилиб келган 1972 йилда туғилган собиқ турмуш ўртоғини уй-жой билан боғлиқ низо ва ўзаро адоват сабаб қасддан ўлдиришни режалаштириб, бунинг учун 3000 АҚШ доллари эвазига ёлланма қотил излаётгани аниқланган.
Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан махсус тезкор тадбир ташкил этилди ва унга шартли ёлланма қотил жалб қилинди. Тергов маълумотларига кўра, 1974 йилда туғилган аёл жиноий режасини тезроқ амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 10 июль куни Асака туманидаги тураржой мажмуаларидан бири олдида қотилликни бажариши керак бўлган шахслар билан учрашиб, барча шартларни келишиб олган.
Маълум қилинишича, у собиқ турмуш ўртоғини ўлдириш эвазига дастлаб 5 миллион сўм нақд пул берган. Қолган маблағни эса эрининг ўлганига ишонч ҳосил қилгач топширишини билдириб, бу ҳақда тилхат ҳам ёзиб берган.
11 июлга ўтар кечаси ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида шартли ёлланма қотил аёлнинг собиқ турмуш ўртоғини Асака туманидаги адирлик ҳудудга олиб бориб, уни грим ёрдамида гўёки ўлдирилган ҳолатда тасвирлаган. Шундан сўнг буюртмачи аёл воқеа жойига чақирилган. У собиқ турмуш ўртоғининг ҳалок бўлганига ишонч ҳосил қилгач, келишилган қолган маблағни беришини билдириб автомашинага ўтирган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тарқатилган видеода гумонланувчи аёл қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.
«Эримдан қутулиш учун ёлланма қотилга 3000 доллар беришга келишдик. 5 миллионини бердим. Қи






























Изоҳлар 0
…