Самарқанд шаҳрида йирик миқдорда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган масъулияти чекланган жамият аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Назорат тадбири давомида маълум бўлишича, МЧЖга қарашли, қуввати 34 кВт бўлган электр ускуналари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб ишлатилган. Шу орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобга олинмаган ва йирик зарар келтирилган.
Мутахассислар хисоб-китобига кўра, электр таъминоти корхонасига етказилган зарар 2 миллиард 680 миллион сўмни ташкил этади. Бу миқдор ноқонуний уланиш кўламини яққол кўрсатади.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеа бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Айбдорларга қонун доирасида чора кўрилиши айтилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!