Kоммунал қарздорлик учун Cobalt автомобили хатловга олинди

Kоммунал қарздорлик учун Cobalt автомобили хатловга олинди

Мажбурий ижро бюросининг Зафаробод туман бўлими иш юритувида қарздор МЧЖдан коммунал хизматлар бўйича юзага келган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро иши доирасида қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида корхонага тегишли мол-мулкларни аниқлаш бўйича тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Натижада, қарздор МЧЖга тегишли «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси коммунал қарздорлик юзасидан хатловга олинди.

Коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш қарздорликнинг ортиб кетишининг олдини олади. Ижро ҳужжати талабларининг бажарилиши юзасидан тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар