Гумонланувчиларга четга чиқиш вақтинча тақиқланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш299
Гумонланувчиларга четга чиқиш вақтинча тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда айрим шахслар учун мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланиши мумкин. Бу қоида қамоққа олинмаган, аммо суддан яшириниши мумкин бўлган гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчиларга тааллуқли. Бу ҳақдаги янги қонунчилик ўзгаришлари кучга кирди.

Янги тартибга кўра, агар шахс суд жараёнидан узрли сабабсиз қочиши мумкин деган асослар мавжуд бўлса, суд унинг четга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаши мумкин. Бу чеклов шахс ҳибсда бўлмаса ҳам қўлланиши мумкин. Прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тегишли илтимоснома киритади.

Суд илтимосномани келиб тушганидан 8 соат ичида ёпиқ мажлисда кўриб чиқиши шарт. Шундан сўнг четга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Ушбу қарор устидан 48 соат ичида шикоят ёки протест бериш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?