date

Сурхондарё ва Фарғона вилоятида масъул ходимлар пора билан ушланди

Сурхондарё ва Фарғона вилоятида масъул ходимлар пора билан ушланди

Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди ДХХ.

Қайд этилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Энергосавдо» филиалининг Сурхондарё вилояти, Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан тил бириктириб, пахта етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг электр энергиясидан қарздорлиги бўлса-да, уни умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига қайта улаб бериш ва электрон ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фарғона вилоятида Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги бўйича туман Мажбурий ижро бўлимида унга нисбатан юритилган ижро ҳужжатини танишлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига 5 миллион сўм олган вақтида ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозир мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарё ва Фарғона вилоятида масъул ходимлар пора билан ушланди