date

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига катта жарима қўйилди

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига катта жарима қўйилди

Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдам машинасига йўл бермаган Spark русумидаги енгил автотранспорт воситаси ҳайдовчиси аниқланди ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ҳодиса жорий ҳафтада шаҳар йўлларидан бирида юз берган. Видеокузатув воситалари орқали қайд этилган ҳолатга кўра, Spark ҳайдовчиси бир неча бор берилган овозли ва ёруғликли сигналларга қарамасдан, тез ёрдамга йўл бермаган.

Натижада, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шошилинч ҳаракатланаётган машина ҳаракатини давом эттириш учун қарши йўлга чиқишга мажбур бўлган. Бу эса йўлдаги бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун хавф туғдирган.

Ҳайдовчи тезда аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида жазоланди. Унга 5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида — 2 миллион 60 минг сўм миқдорида (5 BHM) жарима белгиланди.

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш ва полиция хизматлари транспорт воситаларига барча ҳайдовчилар ҳаракатни хавфсиз тўхтатган ҳолда йўл бериши шарт ҳисобланади. Бу қоида ҳар бир ҳайдовчи учун мажбурий ҳисобланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳайдовчиларни яна бир бор огоҳлантириб, тез ёрдам ва бошқа махсус автотранспортларга йўл бериш кераклигини эслатиб ўтди. Акс ҳолда, маъмурий жазо қўлланиши муқаррар эканлиги таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига катта жарима қўйилди