date

Самарқандда қалбаки авто мой ишлаб чиқарувчи цех фош этилди

Самарқандда қалбаки авто мой ишлаб чиқарувчи цех фош этилди

Самарқанд шаҳрида авто машиналар учун қалбаки мой ва тўхташ суюқликларини тайёрлаётган яширин цех фаолияти фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур ҳолат аниқланган.

Текширув пайтида фуқаро К.Р. ва бошқалар томонидан “Ўзбекистон 3-берк” кўчасидаги бир уй ижарага олиниб, унда яширин ишлаб чиқариш цехи ташкил қилингани маълум бўлди.

Цехда “Felix”, “Sibiria” ва “Rosdot” брендлари номи остида авто мойлар, тормоз суюқликлари ва антифриз каби маҳсулотлар тайёрланиб, сотиш учун тайёрланар эди.

Бундан ташқари, улар умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, 245 миллион сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани ҳам қайд этилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қалбаки авто мой ишлаб чиқарувчи цех фош этилди