Спортчи билан боғлиқ можаро жамоатчиликда тортишув келтирди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Спортчи билан боғлиқ можаро жамоатчиликда тортишув келтирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар Навоий шаҳрида катта тортишувларга сабаб бўлди. Уларда Олимпиада чемпиони деб тахмин қилинган шахснинг ресторан ходимини уриб, тан жароҳати етказгани акс этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 22 август куни тонгги соат 2:00 ларда Навоий шаҳридаги “Зиёкор” маҳалласи ҳудудида юз берган. Кармана туманида яшовчи 1994 йилда туғилган С.А. танишлари билан ресторанга кириб, овқатланиб чиққан. Ҳисоб-китоб вақтида у тўловни амалга оширган, аммо етишмаган қисмни олиб келиш учун машинасига чиққан.

Айнан шу пайтда ресторанда ишловчи 2004 йилда туғилган М.У. С.А. олдига бориб, қолган пулини ҳам тўлашни сўраган. Аммо спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. у билан оғзаки тортишиб, жамоатчиликдаги одоб-ахлоқ қоидаларини инкор этган ҳолда, М.У.га қўли билан юзига урган ва унга тан жароҳати етказган.

Тергов давомида аниқланишича, у видеоларда айтилаётганидек Олимпиада чемпиони эмас. У ўша куни ресторанга 1995 йилда туғилган икки карра паралимпиада чемпиони, диск улоқтириш бўйича машҳур спортчи Э.С. билан келган. Можаро вақтида Э.С. машина салонида бўлган ва кейинчалик вазиятга аралашиб, С.А.ни тинчлантиришга уриниш билан бирга, жабрланувчига ёрдам кўрсатган.

Расмий маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. С.А.га нисбатан қонуний тартибда гумонланувчи сифатида чора қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва воқеанинг барча жиҳатлари ўрганилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?