date

Фарғонада ер сотишда фирибгарлик қилган раҳбар ушланди

Фарғонада ер сотишда фирибгарлик қилган раҳбар ушланди

Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди. Маълумотларга кўра, маҳаллий раҳбар тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахснинг қилмиши фош этилди. У фуқаро Б.С. орқали “B.F.” хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кириб, унга ер майдонини ажратиш мумкинлигини маълум қилган.

Ушбу шахс Бағдод тумани Гулистон массивида қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона учун ер берилишини ваъда қилиб, ернинг кадастр ҳужжатлари тайёр эканини айтган. Шу баҳона билан тадбиркордан қўшимча 3 минг доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир чоғида у 1,5 минг долларни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унинг қилмишига чек қўйиб, далилларни тўлиқ расмийлаштирди.

Расмий маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) асосида олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ер сотишда фирибгарлик қилган раҳбар ушланди