Тошкент шаҳрида навбатдаги фавқулодда ҳолат қайд этилди. 4 сентябр куни соат 01:20 да Чилонзор тумани, 9-даҳа ҳудудида автомобил ёниб кетгани ҳақида ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Маълумотга кўра, чақириқ олинган заҳотиёқ тезкор чоралар кўрилган. Ёнғин-қутқарув хизматининг махсус техникалари ва ходимлари белгиланган манзилга атиги 4 дақиқа ичида — соат 01:24 да етиб боришган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, ёнғин қисқа вақт ичида — соат 01:29 да тўлиқ ўчирилган. Демак, атиги 9 дақиқа ичида ёнғин устидан тўлиқ назорат ўрнатилган.
Ҳодиса оқибатида одамлар орасида жабрланиш ҳолати қайд этилмаган. Шунингдек, айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан ҳар доим эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни сўрамоқда. Автомобилдан фойдаланишда техник кўрик ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиш лозимлиги таъкидланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!