
Ўзбекистонда сурункали алкоголизмни даволашга қаратилган янги ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилди. «Сурункали алкоголизмни даволовчи восита» номи билан танилган ушбу препарат IAP 8081-сонли патент билан қонуний муҳофазага олинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, алкоголизм — бу спиртли ичимликларга кучли патологик иштиёқ ва руҳий ҳамда жисмоний қарамликка олиб келадиган сурункали касаллик. У жамиятда катта ижтимоий ва тиббий муаммо сифатида намоён бўлиб келмоқда. Янги ихтиро эса ушбу оғир касалликка қарши курашишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Таъкидланишича, яратилган воситанинг асосий мақсади алкоголизмнинг I ва II босқичларини самарали даволаш ҳамда касалликнинг қайтадан кучайиб кетишининг олдини олишдан иборат. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг жамиятга соғлом қайтишига ёрдам бериши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.