Татаристонда ҳалокатли ЙТҲ: уч ўзбекистонлик қурбон бўлди

1 дақиқа ўқиш353
Татаристонда ҳалокатли ЙТҲ: уч ўзбекистонлик қурбон бўлди

5 сентябрь куни Татаристон ҳудудида юракларни эзгу ҳолат содир бўлди. Зайнский туманидаги Набережне Челни – Алметьевск йўлининг 38-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақида маҳаллий прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Ҳодиса шундай кечдики, Nexia русумли енгил автомашина номаълум сабабларга кўра қарши йўлга чиқиб кетган ва “МАН” юк машинаси билан кучли тўқнашув содир этган. Зарба шунчалик қаттиқ бўлганки, енгил автомобил деярли металлоломга айланиб кетган.

Расмий маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси ва икки йўловчи оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, жараён прокуратура назоратида.

“Кун” нашри тарқатган хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги марҳумлар ҳақидаги маълумотни расман тасдиқлаган. Дипломатик миссия баёнотида: “Вазият тўлиқ назорат остида. Барча зарур расмийлаштириш ишлари якунлангач, қурбонлар жасадлари Миграция агентлиги кўмагида Ўзбекистонга юборилади”, — дея таъкидланган.

Мутасаддилар бу каби фожиали ҳолатлар йўлда ҳаракатланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш қанчалик муҳимлигини яна бир бор эслатди. Одамлар ҳаётига бефарқлик ва бир лаҳзали эътиборсизлик юзлаб қайғули оқибатларга олиб келиши мумкинлиги урғуланди.

Бу воқеа нафақат марҳумларнинг яқинлари, балки бутун юртдошлар учун оғир йўқотиш сифатида қабул қилинди. Endi жамоатчилик ҳар қандай фуқаро йўлда ўз хавфсизлиги ва бошқалар ҳаёти учун масъул эканини яна бир бор англамоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?