date

Тошкентда қурилиш крани қулаши бир ишчининг ўлимига сабаб бўлди

Тошкентда қурилиш крани қулаши бир ишчининг ўлимига сабаб бўлди

2025 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Тирсакабод кўчасида жойлашган Doʻmbirobod City турар-жой мажмуаси қурилиш ҳудудида фожеали ҳолат содир бўлди. Монтаж жараёнида қурилиш крани оғиб кетиб, ерга қулади.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси расмий равишда маълум қилишича, юк кўтариш минорали кранини монтаж қилиш пайтида техник талабларга тўлиқ риоя қилинмаган. Дастлабки ўрганишларга кўра, краннинг таянч оёқлари пойдеворга мустаҳкам қотирилмаганлиги оқибатида, у кейинги қисмни қўйиш жараёнида мувозанатини йўқотган.

Айнан шу сабабдан, краннинг икки таянч қисми кўтарилиб кетиб, бутун иншоот оғир массаси билан ерга қулади. Воқеа пайтида кран кабинасида бўлган 25 ёшли оператор — ёлланма ишчи Л.А. қаттиқ зарбадан жон берди.

Шу билан бирга, монтаж ишларида иштирок этаётган 21 ёшли икки ишчи — И.Қ. ва М.А. ҳам оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Уларга ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фавқулодда ҳодисадан сўнг Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари иштирокида махсус комиссия тузилди. Комиссия ҳодиса сабабларини чуқур ўрганиш ва техник таҳлил қилиш билан шуғулланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қурилиш крани қулаши бир ишчининг ўлимига сабаб бўлди