date

Нукусда ўқув машғулоти пайтида 10 нафар ҳарбий жароҳатланди

Нукусда ўқув машғулоти пайтида 10 нафар ҳарбий жароҳатланди

Нукус шаҳрида миллий гвардияга қарашли дала ўқув майдонида нохуш ҳодиса рўй берди. 10 сентябр куни ташкил этилган амалиёт машғулоти чоғида портловчи махсус воситанинг шнури кутилмаганда детонацияга учраб, кичик портлаш содир бўлгани маълум қилинди.

Олинган маълумотларга кўра, ушбу воқеа натижасида машғулотда иштирок этаётган 10 нафарга яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Зудлик билан ҳодиса жойига тиббиёт хизматлари жалб этилган ва барча жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Масъуллар айтишича, кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг саломатлиги хавфсиз ҳолатга келтирилган ва уларнинг соғлиғи изчил равишда тикланмоқда.

Айни пайтда, ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви бошланган. Мутасадди раҳбарлар ва масъул комиссия томонидан ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда ўқув машғулоти пайтида 10 нафар ҳарбий жароҳатланди