date

Жиззахда дарахт кесган фуқаро қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жиззахда дарахт кесган фуқаро қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жиззах вилоятида экологик қонунбузарлик билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди. Маълумотларга кўра, Пахтакор тумани ҳудудида 10 та кўп йиллик дарахт ноқонуний тарзда кесиб ташланган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида, бу иш 1976 йилда туғилган шахс томонидан амалга оширилгани маълум бўлди.

Энг ҳайратланарлиси, айбдор шахс мазкур жиноятни содир этган вақтда аввалги қилмишлари учун белгиланган жазони ўтаб келаётган бўлган. Суд жараёнида у ўз қилмишини тан олди ва ўша вақтдаги ҳаракатини “ўз эҳтиёжи учун” деган баҳона билан оқлашга уриниб кўрди. Бироқ суд унинг тушунтиришларини қабул қилмади.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди ишни атрофлича кўриб чиқди ва судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қилмишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, фуқарога 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, суд қарорига мувофиқ, айбдордан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси фойдасига 253 миллион 300 минг сўм миқдорида моддий зарар ундириб олиниши белгиланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда дарахт кесган фуқаро қамоқ жазосига ҳукм қилинди