date

Қашқадарёда 2 ёшли қизни машинада ташлаб кетиб,унинг ўлимига сабабчи бўлган боғча раҳбари қамалди

Қашқадарёда 2 ёшли қизни машинада ташлаб кетиб,унинг ўлимига сабабчи бўлган боғча раҳбари қамалди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида содир бўлган ва бутун жамоатчиликни ларзага солган фожеа юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

2024 йил 20 июн куни Ушоқтепа маҳалласидан Spark автомашинасида болаларни боғчага олиб кетган хусусий боғча директори Лола Ҳақназарова йўл қўйган беэътиборлик оқибатида икки ёшли қизалоқнинг ҳаётдан кўз юмди. Суд ҳужжатларида қайд этилишича, бола узоқ соатлар давомида ёпиқ ҳолдаги машина ичида қолиб кетган ва ҳаво танқислигидан нафас ола олмай, ҳалoк бўлган.

Маълум бўлишича, 31 ёшли Ҳақназарова 2024 йилда хусусий боғчани йўлга қўйиб, унга раҳбарлик қилиб келаётган. У болани ёши тўғри келмаса ҳам онанинг илтимосига кўра боғчага қабул қилган. Шу куни эса 7 нафар болани уйларидан йиғиб, боғчага олиб келган, аммо уларни тушириш жараёнида икки ёшли қизалоқни машинанинг орқа ўриндиғида унутиб қолган.

Қизалоқ соатлаб иссиқ ҳавода ёпиқ салонда қолиб кетгани сабабли, қайғули ҳолда ҳаётдан кўз юмди.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тан олди ва содир этилган воқеага изоҳ берди. Унинг айтишича, болалардан иккитаси эътиборини чалғитгани боис қолганларни тўлиқ текширишни унутиб қўйган. Шунингдек, у куни боғча тарбиячиси ишга келмагани учун барча масъулият унинг зиммасига тушгани таъкидланди.

Марҳум қизчанинг онаси эса судда чиқиш қилиб, директорнинг беҳурматлиги ва масъулиятсизлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини айтиб, қонуний чора кўришни талаб қилди.

Охир-оқибат, суд Лола Ҳақназаровани Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми бўйича айбдор деб топди ва унга 3 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо муддати манзил-колонияда ўталади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 2 ёшли қизни машинада ташлаб кетиб,унинг ўлимига сабабчи бўлган боғча раҳбари қамалди