date

Украинада 13 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб этилгани ошкор бўлди

Украинада 13 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб этилгани ошкор бўлди

Киев вилояти прокуратураси маълум қилишича, ўзбекистонлик фуқароларни ноқонуний йўл билан ишга жалб этган ва улардан фойдаланган гуруҳ фош этилди. Тергов маълумотларига кўра, мазкур ишга Хитойнинг икки фуқароси, бир ўзбекистонлик шахс ҳамда украиналик аёл алоқадор бўлган.

Прокуратуранинг процессуал назорати остида ушбу тўрт нафар шахс ҳибсга олинди. Улар 13 нафар ўзбекистонлик фуқарони мажбурий меҳнатга жалб қилиш мақсадида Украинага олиб келишни ташкил этганликда айбланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, улар фуқароларни иш билан таъминлашни ваъда қилиб, амалда эса оғир меҳнат шароитида эксплуатация қилишган. Ҳозирда тергов жараёнлари олиб борилмоқда ва уларнинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мажбурий меҳнат ҳолати жиноят қонунчилигида оғир жиноятлар қаторига киради. Украина прокуратураси бу иш юзасидан алоҳида назорат ўрнатганини ҳам таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Украинада 13 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб этилгани ошкор бўлди