Жорий йилнинг 19 сентябри куни, соат 23:40 атрофида Яккасарой туманида жойлашган Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса пайтида «KIA» русумли енгил машина ва Скутер иштирок этди.
Маълумотларга кўра, тўқнашув натижасида Скутер ҳайдовчиси турли жароҳатлар олган ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Шифокорлар ўз вақтида кўрсатган ёрдам орқали жабрланувчининг аҳволи барқарорлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва вазиятларини ўрганиш мақсадида барча зарур текширувлар амалга оширилмоқда.
Эътиборга лойиқ жиҳати, пойтахт кўчаларида кечки соатларда ҳам ҳаракат жуда фаол бўлиб қолмоқда. Бу эса ҳайдовчилардан қўшимча эҳтиёткорлик ва ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишни талаб этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!