16 сентябрь кечаси пойтахтнинг марказий қисмида ҳақоратли ҳолат рўй берди: Хитой фуқароси Y.Z. мушукни такрор ва такрор қайноқ сув билан йўвиб, уни идишга қамаб, ташқаридан чиқишига йўл қўймаган. Бу манзарага гувоҳ бўлган қўшни аёл зудлик билан “Меҳр ва Оқибат” жамиятига мурожаат қилган.
Жамият мутасаддилари бу ҳолатни ички ишлар вазирлиги, ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Хитой элчихонасига етказиб, айбдор шахсга нисбатан жавобгарлик белгилаш ва ҳатто депортация қилишни талаб қилган.
18 сентябрь куни Яккасарой туман суди Y.Z.ни маъмурий иш юзасидан 5 сутка қамоқ жазосига маҳкум қилди. Шунингдек, у берган апелляция шикояти рад этилди. Ҳозирда уни Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилаяпти.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойи мобайнида 34 нафар шахс ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани учун жазога тортилган, уларнинг 2 нафари эса қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!