date

Фарғонада маст ҳайдовчи велосипедчини уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Фарғонада маст ҳайдовчи велосипедчини уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди

Фарғона вилояти Боғдод туманида “Tracker” автомашинаси ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Воқеа 16:30 атрофида, ҳайдовчи маст ҳолда автомашина бошқариб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган велосипедчини урган. Бу ҳақда Ruxsor TV хабар берди.

Натижада велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Боғдод туман суди томонидан кўриб чиқилди. Суд ҳайдовчини Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича айбдор деб топди.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, у 3 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. Жазо манзил-колонияда ўталади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада маст ҳайдовчи велосипедчини уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди