Фарғона вилоятида бир нечта фуқаро номига автокредит асосида олинган транспорт воситаларини сотиб юборган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, фуқаро А.С. 6 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига автокредит расмийлаштирган.
У автокредит тўловларини ўзи амалга оширишини айтган ва шу орқали 1,2 млрд сўмлик банк кредити эвазига 8 та автомашина сотиб олиб, кейинчалик уларни бошқа шахсларга сотган.
Айбланувчи автокредит воситасидаги транспортларни ўзлаштириб юборгани боис, унинг ҳаракатлари бўйича Жиноят кодекси асосида жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вақтинча айбланувчининг шахсий манфаатдорлик учун фуқаролар ишончидан фойдаланиб, катта миқдорда кредит маблағларини ўзлаштиргани маълум қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!