date

Пискент ва Бўка туманларида сифатсиз сут маҳсулотларидан боғча болалари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида сифатсиз сут маҳсулотларидан боғча болалари заҳарланди

24-сентябр куни Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларидаги бир неча мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари саломатлиги ёмонлашган. Бу ҳақда Мактaбгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Болалар тиббиёт бирлашмаларида кўрикдан ўтказилиб, уларга “ошқозон-ичак фаолиятининг ўткир бузилиши, овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган. Оғир аҳволдаги болалар йўқлиги сабабли зарур муолажалардан сўнг улар уйларига жавоб берилган.

Вазият вазирлик томонидан назоратга олинган. Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув бошлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Оққўрғон туманидаги корхоналардан бирида ишлаб чиқарилган 3,2 фоизли кефир заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда ўрганилмоқда. Расмий хулоса эълон қилингач, қўшимча маълумот берилиши айтилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пискент ва Бўка туманларида сифатсиз сут маҳсулотларидан боғча болалари заҳарланди