date

Фарғонада газ таъминоти раҳбари 10 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада газ таъминоти раҳбари 10 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида туман газ таъминоти бўлими раҳбари пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Маълум бўлишича, у ўз мансаб ваколатидан суиистеъмол қилиб, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш учун ҳар биридан 1000 АҚШ долларидан, жами 10 000 доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир чоғида у сўралган пул маблағини таниши орқали олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур раҳбар илгари ҳам судланган бўлган, аммо хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича иш қўзғатилди. Айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада газ таъминоти раҳбари 10 минг доллар пора билан ушланди