Тошкентда икки автобус ва “Оnix” иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкентда икки автобус ва “Оnix” иштирокида ЙТҲ юз берди
Қисқача

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида икки автобус ва “Оних” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 25-сентябр куни соат 10:10 ларда “Кинг Лонг” русумли 63-сонли автобус оралиқ масофани сақламагани сабаб “Ютонг” русумли 151-сонли автобусга урилган, у эса “Оних” автомашинасига бориб теккан. Ҳодисада 63-сонли автобуснинг 46 ёшли йўловчиси стресс ҳолатига тушиб, тиббиёт муассасасига етказилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳрида икки автобус ва “Оnix” автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда “Toshshahartransxizmat” матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 25-сентябр куни соат 10:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, “King Long” русумли 63-сонли автобус олдида ҳаракатланаётган “Yutong” русумли 151-сонли автобуснинг орқа қисмига бориб урилган. Сабаб — ҳайдовчи оралиқ масофани сақламаган.

“Yutong” автобуси эса зарба таъсирида ўзидан олдин ҳаракатланаётган “Оnix” енгил машинасига бориб урилган. Натижада, 63-сонли автобуснинг 46 ёшли йўловчиси қўрқиб стресс ҳолатига тушган ва тиббиёт муассасасига етказилган. У ерда унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Тўқнашув оқибатида ҳар иккала автобус техник жиҳатдан шикастланган. Ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар