date

Одам савдосида айбланган икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди

Одам савдосида айбланган икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди

Туркия ва Ўзбекистон ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдосида айбланган икки нафар фуқаро ушланди ва Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.

Маълумотга кўра, қидирувда бўлган аёллар одам савдоси жиноятида айбланган: 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.М. ва 1987 йилда Наманган вилоятида туғилган Н.Н.

Консулхона ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқароларни Ўзбекистон ИИВ, унинг ҳудудий бўлинмалари ёки Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Sonya лақаби билан танилган яна бир ўзбекистонлик аёл одам савдосида айбланиб, ушланганди. У айни жиноий гуруҳ таркибида аёлларни фоҳишаликка мажбур қилганликда гумон қилинган. Мазкур шахс ҳам Ўзбекистонга депортация қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одам савдосида айбланган икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди